https://parstoday.com/uz/news/uncategorised-i53798

Uzbek 2 views
Ҳиндистонда кран қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди (видео)

Ҳиндистонда катта ўлчамли кран қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.

ANI ахборот агентлигининг хабар беришича, Вишахапатнам портидаги (Андхра-Прадеш штати) Hindustan Shipyard верфидаги кран қулаб тушган.

Маълумотларга кўра, фожиа оқибатида яна 5 киши жароҳат олган. Воқеанинг видеоёзувида яқинда ўрнатилган улкан кран ағдарилаётгани ва ерга урилгач бир неча қисмга бўлакланиб кетганини кўриш мумкин.

Кран уни ўрнатиш билан шуғулланган ишчилар устига қулаган. Воқеа тергов қилиниши бошланган.

Related

Add Comments