Россия қирувчилари Қора денгизда АҚШ разведка самолётларини тўхтатиб қолишди

Uzbek 6 views
Россия чегараларига яқинлашган хорижий разведка самолётлари ўз вақтида Жанубий ҳарбий округ ҳаво мудофааси кучларининг эътиборига тушди. Америкалик разведка самолётларини тўхтатиш учун Қора денгиз флотининг Су-30 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилди. Ҳарбийлар Р-8А “Посейдон” патрул самолётини, RC -135 стратегик разведка самолётини ва КС-135 заправка-самолётини чиқариб юборди, бу билан Россия давлат чегараси бузилишига йўл қўйилмади. Таъкидланишича, Россия томони "ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилган".

Related

Add Comments