Оқ танли америкаликлар тиз чўкиб ирқчилик йиллари учун узр сўрашди

Uzbek 6 views
Оқ танли америкаликлар тиз чўкиб, ирқчилик йиллари учун узр сўрашди. Қора танлилар ушбу узрни қабул қилишган.

 

Ушбу ҳодиса полиция томонидан ушланиш вақтида етказилган жароҳатдан вафот этган қора танли Жорж Флойд оиласи ҳаққига ибодат қилиш вақтида юз берган. Қора танлилар ушбу узрни қабул қилиб, ибодатга қўшилишган. 

Флойднинг ўлимидан кейин АҚШнинг кўплаб шаҳарларида норозилик намойишлари бошланиб, тартибсизликларга айланиб кетган. Жумладан, полициянинг зўрлигига қарши бундай исёнлар Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Денвер, Нью-Йорк, Индианаполис, Бостон ва Детройтда ўтмоқда. Ҳокимият исёнчиларнинг полициячилар билан тўқнашувлари ёки уларга таҳдиди ички террорчилик ҳаракати деб баҳоланишидан огоҳлантирган. 

Related

Add Comments