Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 102 минг нафардан ошди

Uzbek 6 views
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 102 минг 276 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 311  нафарда коронавирус аниқлангани,  Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 131 минг 652  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 51  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 300 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион 213 минг кишини ташкил этиб,  улардан 335  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллиондан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.

Add Comments