Руҳоний: Халқаро Қудс куни мусулмонларнинг ислом қадриятларини муҳофаза қилишдаги истиқомат ва бирдамлик рамзидир

Uzbek 3 views
Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Халқаро Қудс куни муносабати билан баёнотида Қуддуси шарифнинг Фаластин пойтахти эканлигини қатъий таъкидлаб, илова қилди: рамазон ойининг охирги жума куни мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилиш мақсадида маросим ӯтказилиши мусулмонларнинг ислом қадриятларини муҳофаза қилишдаги истиқомат ва бирдамлик рамзидир.

Президент матбуот хизмати тарқатган хабарга кӯра Ҳасан Руҳоний Халқаро Қудс кунининг улкан аҳамиятли кун эканлигини таъкидлаб, деди: шубҳасиз сабрлилар ва мужоҳидлар ғалабага эришажак.

Руҳоний буюк Эрон халқининг мазлум Фаластин халқини доимий равишда қӯллаб-қувватлашини таъкидлаб, деди: Исломий Инқилоб қадриятлари ҳамда жаҳоннинг мазлум халқлари, хусусан ҳимоясиз Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруратини қайта-қайта таъкидлаган  имом Хумайний(р) ҳазратларининг кӯрсатмаларидан илҳомланган саховатли ва заковатли Эрон халқи бу жабҳада илғорликни қӯлдан бермай келяпти.

Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти илова қилди: Золимларга қарши кураш ва мазлумларни ҳимоя қилиш жараёни давом этади. зеро, бу завқ-шавққа қоришиқ ироданинг илдизи Ошуро ҳодисасига бориб тақалади.

Related

Add Comments