Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: сионистик режим оммавий қирғин машинасидир

Uzbek 1 views
Эрон Ислом жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазирлиги: фаластинликларни шафқатсизларча ӯлдиришни касб қилган сионистик режим оммавий қирғин машинасидир

 Эрон Ислом жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро Қудс куни муносабати билан тарқатган твитларида сионистик режимнинг геноцид ва уруш жиноятларига ишора қилиб, таъкидладиким: апартеид сионистик режим фаластинлик болаларни қирғин қилишда улкан тажрибага эга.  Бу қонхӯр режим томонидан қирғин қилинган барча қуролсиз ва чорасиз болакайлар эрк ва адолат йӯлчилари эдилар. Улар бирор-бир сабабсиз Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ташланган.

Эрон Ислом жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазирлиги қаттол сионистик режимнинг асосий қурбонлари аёллар ва болалар эканлигини таъкидлаб, илова қилди: бу режим зиндонларида сақланаётган гуруҳ-гуруҳ бегуноҳ фаластинликлар доимий равишда қийноқларга гирифтор этилади. Улар зудлик билан озод қилинишлари лозим!

Эрон Ислом жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бир твитда 19 ёшли Аҳад Тамимий босиб олинган ҳудудни сионистлар чангалидан озод қилиш ҳаракатининг намунаси эканлигини уқтириб, ёзди: Босқинчилик тажовузкор Исроил режимининг асосий мақсади ҳисобланади. Аммо фаластинлик  ёшлар бундан кейин босқинчиликка тоқат қилмайдиган даражада шижоатлидирлар.

Related

Add Comments