Зариф: Исроил инсон ҳуқуқларини паймол этувчи энг катта жиноятчидир

Uzbek 4 views
Эрон Ташқи ишлар вазири сионистик режимни инсон ҳуқуқларини паймол этувчи энг катта жиноятчи деб атади.

Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун ӯзининг твиттердаги шахсий саҳифасига шундай ёзув қолдирди: Атом қуролига эга бӯлган минтақадаги ягона режим--Исроил халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун улкан таҳдид ҳисобланади.

Зариф Халқаро Қудс куни мазлум Фаластин Халқининг ҳаёт ва босқинчи сионистик режимнинг ӯлим куни эканлигини таъкидлаб, илова қилди: "Аср муомаласи" ирқчиллик фитнаси тажовузкор томоннинг шериги бӯлган Вашингтонга умид қилиш хато эканлигини исботлаб берди.

Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Фаластин муаммосини ҳал қилишнинг ягона йӯли демократик референдум ӯтказиш эканлигини таъкидлади.

Related

Add Comments